Россиянинг Шереметьево аэропортига Токио — Париж рейси бўйича қатнаётган самолёт бортидаги Франция фуқароси ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли фавқулодда қўндирилди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.

Қайд этилишича, Air France компаниясига тегишли Boeing 777 самолёти командири йўловчи аёл ўзини ёмон ҳис эта бошлаганидан сўнг Шереметьево аэропортига қўниш учун рухсат сўраб мурожаат қилган.

“Токиодан Парижга парвоз чоғида 33 ёшли француз аёл ўзини ёмон ҳис эта бошлади. Экипаж рейсни бекор қилиб, Шереметьево аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бироқ йўловчи аёл ҳаётини қутқаришнинг имкони бўлмади, у вафот этди”, — деди ахборот манбаси. Маълум бўлишича, шифокорлар самолёт бортига кўтарилганда аёл вафот этиб улгурганди.

Аёл Москвада қолишга қарор қилган ўз ота-онаси билан парвоз қилаётган бўлган.