Таиланд ҳукумати Бангкокдаги теракти содир этгани гумон қилинаётган шахслар ҳақидаги маълумотлар учун 85 минг доллар миқдоридаги мукофот берилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда NBC телеканалида хабар берилган.

Ҳукумат вакилининг билдиришича, гумонланувчи ҳақидаги маълумотларни беришдан бош тортган ёки яширган шахслар террорчиликка алоқадорликда гумонланиб, тергов қилинади.

Бироз олдинроқ, ушбу теракт амалга оширилишида қатнашган 2 нафар шахс ўзини полицияга топширганди. Камералар бу шахсларни 17 август куни амалга оширилган теракт жойида тасвирга олган. Улар бу жойда сайёҳларга гид сифатида хизмат қилгани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Таиланд пойтахти Бангкокда амалга оширилган теракт туфайли 20 киши ҳалок бўлиб, 120 нафар киши жароҳатланганди. Теракт шаҳарнинг сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган қисмида содир этилган.