Долларнинг Қозоғистон миллий валютаси – тенгега нисбатан ўртача курси 2.79 тенгега ошиб, 252.47 тенге/1 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Қозоғистон фонд биржаси (KASE) савдолари чоғида маълум қилинди.

Савдоларнинг эрталабки сессия умумий ҳажми 49.6 млн долларни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон раҳбарияти тенге курсини эркин қўйиб юбориши ҳақида эълон қилганидан сўнг монетар сиёсатнинг биринчи кунидаёқ тенге долларга нисбатан 26 фоизга арзонлашди ва реал курс 255 тенге/1 долларни ташкил қилди.