Turkish Airlines самолётида туғилган Эркан Гелди шу компанияга борт кузатувчиси бўлиб ишга кирди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Гелди 1990 йили Измир-Франкфурт рейсида туғилиб, ўша куни лайнерни бошқариб кетаётган учувчи шарафига Эркан деб аталган эди.

“Отам Германияда ишлар эди, биз унинг олдига йилига икки марта борардик, – деди янги борт кузатувчиси. – Ҳар сафар самолётни кўрганимда шу ерда ишлаш ҳақида ўйлар эдим”.
Инглиз тили ўқитувчи мутахассислиги бўйича ўқиган Эркан авиакомпанияга ҳужжат топширди.

“Суҳбат чоғида нега бу ишни танлаганимни сўрашди. Аслида бу иш мени танлаганини айтдим”, – деди Эркан.