Туркияда навбатдан ташқари парламент сайловлари 2015 йилнинг 1 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Рейтер нашри мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга асосланиб, хабар берган.

Президентнинг айтишича, кейинги ҳафтанинг бошида амалдаги бош вазир Аҳмет Давутўғлу вақтинчалик ҳукуматни шакллантиришни бошлайди.

Қайд этиб ўтамиз, Адолат ва Тараққиёт партияси Миллий ҳаракат партияси билан коалицион ҳукумат тузишга эриша олмади.

Бундан олдинроқ, Эрдўған мавжуд вазиятни фақат навбатдан ташқари сайлов орқали ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида баёнот берганди.