Туркия Сурия билан чегараси бўйлаб 45 км лик бетон девор қуришни бошлади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Турк ОАВларининг маълумотларига кўра, айни пайтда Туркиянинг Сурия билан чегарасида энг муаммоли пункт бўлган Хатай вилояти Райҳонли шаҳрида 12 км лик тўсиқ барпо этилди.

Расмий турк шахслари бунга изоҳ беришдан бош тортдилар. Охирги вақтда Туркия жангариларнинг ўз ҳудудига киришининг олдини олиш мақсадида Сурия билан чегарасида хавфсизликни кучайтиришни фаоллаштирди.