Украина иқтисодиёти оғир аҳволда эмас, мамлакат мутасаддилари ташқи қарзнинг 25-30 фоизидан воз кечилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченко Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Шунингдек Савченко мамлакатдаги вазиятга баҳо берди.

“Украина урушни тўхтатиш зарурлигини тушунади. Шу билан бирга, музлатиб қўйилган ихтилофдан ҳеч ким манфаатдор эмас. Украинага урушнинг ҳар бир куни 5 млн долларга тушмоқда”, – деди у, Донбассдаги вазиятга муносабат билдираркан.