Россиянинг “Российские железние дороги” компаниясининг эндиликда собиқ президенти Владимир Якунин компаниянинг директорлар кенгашидан кетмоқчи, деб хабар бермоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.   

“Федерация кенгаши аъзоси билишимча тижорий фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас. “РЖД” директорлар кенгашида қолишим бўйича ҳеч қандай таклиф билдирилмади. Ва мен “кетсанг умуман кет” тамойилига амал қилмоқдаман”, деб изоҳ бериб ўтди ушбу ҳолат юзасидан Якунин.

Бундан аввал компаниянинг янги президенти Олег Белозеров компания аъло даражада эканлигини айтган эди.

Якунин ўз лавозимини унинг номзоди Калининград вилоятидан вакиллик қилувчи сенатор лавозимига таклиф қилингани сабаб тарк этган.