АҚШ давлат котиби ёрдамчиси 27-28 август кунлари Қозоғистонга келади

Жаҳон 22 Август 2015 1638

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Томас Кантримен 27-28 август кунлари Қозоғистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Камтўйинтирилган уран банкининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда АҚШ давлат департаменти.

Маросимда иштирок этишдан ташқари, Кантримен ташриф доирасида Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов ва энергетика вазири Владимир Школьников билан ядро қуролининг тарқалмаслиги масаласини муҳокама қилиш учун учрашади.

Шунингдек, Кантрименнинг Қозоғистон халқаро илмий-техник марказига ҳам ташриф буюриши хабар қилинган.

Бундан аввал давлат департаменти вакилининг Мексика (24-25 август), кейин эса 31 август-1 сентябрь кунлари Словенияда бўлиши режалаштирилган.

Қозоғистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан ҳамкорликда Камтўйинтирилган уран банкини ташкил этиш тўғрисидаги келишув 2015 йил август ойи охирида имзоланиши июнь ойида эълон қилинган эди. 11 июнда МАГАТЭ бошқарув кенгаши ушбу хабарни расман тасдиқлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар