АҚШ ва Корея Республикаси армиялари генераллари КХДР ҳарбий амалиётлар бошлаган тақдирда, қарши зарба” беришга келишиб олди, дея хабар берди “Ёнхап” агентлиги.

“Шимолнинг янги ташвиқоти иттифоқчи кучларнинг муносиб жавоб зарбасига дуч келади”, – дейилади расмий хабарда.

Мазкур келишувга АҚШ Қуролли кучлар штаби бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Мартин Демпси ва унинг жанубий кореялик ҳамкасби, адмирал Цой Юн Хи ўртасидаги телефон суҳбати жараёнида эришилди