АҚШнинг Дэлавэр штати Дэлавэр-Сити шаҳрида жойлашган нефтни қайта ишловчи завод ёниб кетди. Бу ҳақда Delaware Online портали маълум қилди.

Портал маълумотларига кўра, ёнғин учта асосий блокдан биридаги муаммо сабабли юз берган. 

Завод маъмурияти барча ходимлар хавфсизликда эканини ҳамда барча давлат муассасалари бундан хабардор этилганини айтди. Воқеа жойига ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича мутахассислар йўл олишган.