#VisitUAE хештеги остида ва Бирлашган Араб амирликлари сайёҳлик департаменти, етакчи меҳмонхоналар тармоғи, қабул қилувчи туроператорлар ва амирликлар авиакомпаниялари қўллаб-қувватлаши остида БАА Сайёҳлик ва қадимийлик миллий қўмитаси ўзининг МДҲ бўйлаб биринчи роуд-шоулари доирасида Тошкентга ташриф буюради. Қўмита “Етти амирлик – бир йўналиш” номи остида янги сайёҳлик маҳсулотини намойиш қилади.      

Тадбир 9 сентябрь куни Miran International Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Бу тадбирга ҳамкорликка қизиқиш билдирган сайёҳлик соҳаси мутахассислари ва маҳаллий бизнес вакиллари таклиф этилган. Тадбир меҳмонлари ишчи учрашувларда иштирок этишлари ва ҳар бир амирликнинг алоҳида сайёҳлик маҳсулотлари тақдимотини кўришлари мумкин бўлади.  

Сўзга чиқадиганлар БААнинг пляж ҳордиғи, сафари-турлар, шопинг имкониятлари ва спорт-кўнгилочар соҳаси ҳақида маълумот беришади. Бундан ташқари, тадбирга ташриф буюрганлар иштирокчилар томонидан қўйилган мукофотлар – БААда бепул яшаш ва парвоз қилиш учун ваучерлар тақдим қилинадиган антиқа лотереяда иштирок этишлари мумкин бўлади.