ФИФА президенти Йозеф Блаттерга Швейцариянинг Ульрихен қишлоғида ҳар йили ўтказиладиган футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етгандан кейин Коломбо лақабли сигир совға қилинди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.   

Футбол мусобақаси 18 маротаба бўлиб ўтди.

Бу қишлоқда Блаттернинг ота-боболари яшаб ўтган. Блаттер сигирни ола туриб, “кичик Коломбо”ларни кўриш учун сигирни ўзида сақлаб қолишини айтиб ҳазиллашди.

Бу йилга мусобақага Блаттер УЕФА президенти Мишель Платинини ҳам таклиф этган эди, бироқ у таклифни рад этди.