БМТ Бош котиби Пхеньян ва Сеулни можаронинг авж олишидан қочишга ва суҳбатлашув ўтказишга чақирди

Жаҳон 22 Август 2015 2601

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Шимолий Корея ва Жанубий Кореяни минтақадаги вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақирди. Бу ҳақда бош котиб девохонаси вакили Эри Канеко журналистларга маълум қилди.

“Бош котиб Корея яриморолида сиёсий тарангликнинг ўсиб бораётгани ҳақидаги хабарларни синчковлик билан кузатиб бормоқда. У томонларни вазиятни янада мураккаблаштирадиган ҳар қандай ҳаракатлардан қочишни ҳамда тарангликни пасайтиришга қаратилган суҳбатлашув ўтказишни бошлашга ҳамда тинчлик ва барқарорликка интилишга чақирди”, деб айтди Канеко.

Корея яриморолидаги вазиятнинг жиддий кескинлашиши 20 август куни Шимолий Корея ва Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудуднинг ғарбий қисмида ўзаро отишмалар билан алмашгандан кейин юз берди. Жанубий Корея маълумотларига кўра, биринчи бўлиб Шимолий Корея отишма бошлаган. Отишмадан мақсад Сеул томонидан Пхеньянга қарши ташвиқот тадбирида ишлатилган овоз карнайларини нишонга олиш бўлган. Шимолий Корея эса ўз навбатида биринчи бўлиб отишма содир этганини инкор этмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар