Дмитрий Медведев рублнинг заифлашиши сабабларини келтириб ўтди

Жаҳон 22 Август 2015 10048

Рубль курсининг заифлашишига нефть нархининг тушиши, Хитой ва Қозоғистон миллий валюталарининг девальвацияси ҳамда ғарб санкциялари сабаб бўлмоқда, деб айтди журналистларга Россия бош вазири Дмитрий Медведев.  

“Охирги маҳал рублнинг заифлашиши нефть нархининг тушиши билан боғлиқ бўлмоқда. Тан олиш керакки, жорий нархлар охирги 6 йил ичидаги нефть котировкаларининг энг қуйи нуқтаси бўлмоқда. Бу нархларни ўтган асрнинг 80-йиллари ва 90-йиллари бошида бўлган нархларга нисбатан доллар курсининг ўзгариши билан келтириш мумкин ва мураккаб бўлмаган ҳисоб-китоблар йўли билан шундай хулосага келиш мумкинки, бу нефть охирги 30-40 йил ичида сотилган энг қуйи нуқталардан бири бўлмоқда. Энг пасти эмас, бироқ жуда пасти”, деб айтди Медведев. Унинг айтишича, нефть нархи билан боғлиқ бундай вазият рублнинг заифлашишига олиб келмоқда.

“Бошқа сабаблар ҳам бор. Бу капиталлар бозоридаги умумий беқарорлик, Хитой валютаси атрофидаги вазият, унча катта даражада бўлмаса ҳам, қўшниларимиздаги вазият: тенгенинг мавқеини заифлаштирган Қозоғистонда валюта коридоридан воз кечиш қарори қабул қилинди. Бизнинг иқтисодиётларимиз ҳар ҳолда боғланган ва шунинг учун биз бу жараёнларга бефарқ бўла олмаймиз”, деб қўшимча қилди Медведев.

Медведев бошқа сабаблар қаторида Россияга қарши ғарб давлатлари томондан киритилган санкциялар, жумладан Россияга капитал бозорининг ёпилиши ва Россия банкларига нисбатан санкциялар киритилишини айтиб ўтди.

“Ҳозирда булар содир бўлмоқда. Бироқ бу жараён поёнсиз бўла олмайди”, деб таъкидлаб ўтди Медведев.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар