Шанба, 22 август куни Эрон “Ер-ер” русумидаги янги ракетани намойиш этди, дея хабар бермоқда Reuters.

Мазкур ракета 500 километр радиусда мақсадни юқори аниқликда бартараф эта олади.

Расмий Теҳроннинг маълум қилишича, ушбу турдаги қурол тинчлик ва самарали музокаралар гарови ҳисобланади.

Эрон Мудофаа вазирлиги ушбу ракета Fateh 313 деб номланганини эълон қилди.