22 августда Германия бундеслигасининг 2-туридан ўрин олган “Хоффенхайм”-“Бавария” учрашувида мезбон жамоа ўйинчиси Кевин Фолланд мюнхенликларнинг дарвозасини учрашув бошлангандан 9 сония ўтиб ишғол этишга муваффақ бўлди. Фолланд ушбу голи эвазига 2014 йилнинг 23 августида “Байер” яримҳимоячиси Карим Белларабининг Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига Бундеслига тарихида энг тез киритилган тўпининг натижасини қайтара олди.

“Бавария” 1-бўлимнинг охирида Томас Мюллернинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштирди. 73-дақиқада “Бавария” Жером Боатенгнинг қизил карточка олгани сабабли 10 киши бўлиб қолди. Мезбонлар 11 метрлик жаримани амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритдилар, бироқ Эуген Поланскининг зарбаси дарвоза устунига тўғри келди.

Амалдаги чемпион 90-дақиқада ғалабани қўлга киритишга эриша олди: бу гал Роберт Левандовски ўзини кўрсатди. Учрашув 1:2 ҳисобида якунланди. 

Германия - Бундеслига. 2-тур

Хоффенхайм (Зинсхайм) – Бавария (Мюнхен) – 1:2

Голлар: Фолланд, 1 (1:0); Мюллер, 41 (1:1); Левандовски, 90 (1:2).

2-турдан ўрин олган қолган учрашувларда қуйидаги натижалар қайд қилинди:

Кёльн (Кёльн) – Вольфсбург (Вольфсбург) – 1:1

Голлар: Цоллер, 30 (1:0); Бендтнер, 83 (1:1).

Шальке-04 (Гельзенкирхен) – Дармштадт 98 (Дармштадт) – 1:1

Голлар: Рауш, 9 (0:1); Дракслер, 47 (1:1).

Ганновер-96 (Ганновер) – Байер (Леверкузен) – 0:1

Гол: Чалханоглу, 18 (0:1).

Айнтрахт Ф (Франкфурт-на-Майне) – Аугсбург (Аугсбург) – 1:1

Голлар: Каюби, 23 (0:1); Русс, 86 (1:1).

Гамбург (Гамбург) – Штутгарт (Штутгарт) – 3:2

Голлар: Гинчек, 23 (0:1); Иличевич, 34 (1:1); Гинчек, 42 (1:2);  Ласогга, 84 (2:2); Журу, 89 (3:2)

Эртага 23 августда яна иккита учрашув бўлиб ўтади:   

Ингольштадт – Боруссия Дортмунд

Боруссия М – Майнц