Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер муҳожирлар муаммоси авж олаётгани сабабли Шенген визаси бўйича келишув бекор қилиниши мумкинлигини айтиб ўтди.

Вазир сўзларига кўра, ЕИ мамлакатлари учун инқироз учун жавобгарликни ўз бўйнига оладиган пайт келди. Айниқса Британия кўпроқ муҳожирларни қабул қилиши керак.
Қайд этилишича, 2015 йилда Германияга қочоқ мақомидаги 800 минг кишининг келиши кутилмоқда.

Аввалроқ немис ҳукумати мамлакатга келаётган муҳожирлар оқимини камайтириш учун чегара назоратини жорий этиш ва Шенген келишувига ўзгартишлар киритиш ҳақида бош қотираётгани хабар қилинган эди.