Ҳолливуд ва Ўзбекистон шоу-бизнесининг энг дароз машҳурлари

Маданият 22 Август 2015 24084

“Даракчи” газетаси навбатдаги сонида эълон қилинган рейтингда Ҳолливуд ва Ўзбекистон шоу-бизнеси юлдузларининг бўйларини қиёслаб кўрди. Баланд бўйли машҳурлар рўйхатидан шу нарса маълум бўлдики, ўзбекистонлик актёр ва хонандалар ҳолливудлик ҳамкасбларидан ўртача 2-3 см га баландроқ экан.

Ҳолливуднинг эркак ва аёл намояндалари учун алоҳида рўйхатлар тузиб чиқилди. Эркак юлдузлар рейтинги қуйидагича тус олди:

1. Брэд Питт, 188 см.

2. Пирс Броснан, 187 см.

3. Киану Ривз, 186 см.

4. Роберт Паттинсон, 185 см.

5. Дэвид Бекхэм, 183 см.

6. Орландо Блум, 179 см.

7. Жонни Депп, 178 см.

8. Мэл Гибсон ва Жан-Клод Ван Дамм, 175 см дан.

9. Аль Пачино, Том Круз, Антонио Бандерас, Жеки Чан, Энтони Хопкинс, барчаси 174 см дан.

10. Дэниэл Рэдклифф ва Эминем, 173 см дан.

11. Стивен Спилберг, 171 см.

 

Энг новча аёл юлдузлар рейтинги:

1. Мария Шарапова, 187 см.

2. Ума Турман, 183 см.

3. Николь Кидман, 180 см.

4. Наоми Кэмпбелл, 177 см.

5. Кэти Холмс, 175 см.

6. Кира Найтли ва Памела Андерсон, 170 см дан.

7. Кейт Уинслет, 169 см.

8. Женнифер Лопез, 168 см.

9. Деми Мур, 165 см.

10. Мадонна, Пенелопа Крус, Виктория Бекхэм, 164 см дан.

11. Бритни Спирс, 163 см.

12. Сара Жессика Паркер ва Натали Портман, 160 см.

13. Леди Гага, 155 см.

14. Шакира, 150 см.

Ўзбекистонлик машҳурлар рейтинги эса фақат эркаклардан иборат бўлиб, хонандалар ва актёрлар учун алоҳида рўйхатлар тузиб чиқилди.

Энг узун хонандалар рейтингида, кутилганидек, Сардор Раҳимхон биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин соҳиби – Иззат Ибрагимов ундан бор-йўғи 2 см га пастлик қилди. Кучли учликка 185 см ли бўй соҳиби бўлган Равшан Комилов якун ясаб берди.

Ҳар бирининг бўйи 174 см дан келадиган Тоҳир Содиқов ва Самандар рейтинг охирида қолиб кетишди.

Ўнталикдан, шунингдек, Азиз Ражабий ва Отабек Муталхўжаев (182 см дан), Улуғбек Раҳматуллаев (180 см), Рашид Холиқов (178 см), Алишер Файз (175 см) ўрин олишди.

Кейинги рейтингдан маълум бўлишича, ўзбекистонлик актёрларнинг ўртача бўйи хонандалардан бир қадар юқорироқ экан. Жумладан, ушбу рўйхат чўққисини эгаллаган Фаррух Соипов 193 см бўйга эга. Рейтинг сўнгидаги Жавоҳир Зокиров эса Самандар ва Тоҳир Содиқовдан 6 см га баланроқ бўлиб чиқди.

Иккинчи ўринни Улуғбек Қодиров (189 см) эгаллаган бўлса, учинчи натижани Рихситилла Абдуллаев ва Отабек Маҳкамовлар 187 см ли бўйлари билан бўлишиб олишди. Рейтингга, шунингдек, Беҳзод Муҳаммадкаримов ва Бобур Йўлдошев (185 см), Умид Искандаров (181.5 см), Алишер Узоқовлар (181 см) киритилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52521 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 107732 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10355 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20801 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 205 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 184 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 1377 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 551 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 1838 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 689 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар