ICTWEEK Uzbekistan 2015 ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги янги форматда ўтказилади

Ўзбекистон 22 Август 2015 2896

14–18 сентябр кунлари ICTWEEK Uzbekistan 2015 ахборт-коммуникация технологиялари (АКТ) Ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу йилги Ҳафталик илк бора ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштирган ҳолда ўтказилади.

АКТ Ҳафталиги ташкилотчилари олдига қўйилган асосий вазифа - бўлиб ўтиши кутилаётган тадбирлар туркумини нафақат фойдали тарзда, балки Ҳафталик доирасида ўтказиладиган барча тадбирлар иштирокчилари ва ташриф буюрувчилари учун максимал даражада қулай тарзда ташкиллаштиришдир. АКТ Ҳафталигини ўтказишдан бош мақсад – Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари бозорини ривожлантиришда амалий натижаларга эришиш.

ICTEXPO 2015 Кўргазмаси ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ҳафталигининг энг ёрқин тадбирларидан бирига айланишига шубҳа йўқ. Бу йилги Кўргазманинг фаолият доираси айниқса кенг қамровли  бўлиши кутилмоқда, яъни 2000 кв. метрга тенг ҳудудда қарийб 150 та компания ўз маҳсулотларини тақдим этади. 15–17 сентябр кунлари Тошкентда ва 15–16 сентябр кунлари Самарқандда ташкил қилинадиган Кўргазмалар тармоқ кўринишида ўтказилиши режалаштирилган. ICTEXPO 2015 Кўргазмасига 30 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда.

ICTFORUM 2015 ахборот-коммуникация технологиялари Форуми ҳам IT-соҳанинг етакчи мутахассислари ва экспертлари эътиборини жалб қилишга мўлжалланган муҳим тадбирлардан бирига айланишига катта умид билдирилмоқда. Илк маротаба ўтказилажак ICTFORUM 2015 АКТни ривожлантириш йўналишидаги муҳим тенденциялар ва таклифлар муҳокамасига асос солувчи экспертлар майдончасига айланади. 16–17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган Форум блоклар кўринишидаги анжуманлар, бўлимлар кўринишидаги йиғилишлар ҳамда маҳорат сабоқлари ва панелли муҳокамалардан таркиб топади. Форум дастури доирасида eGovernment Uzbekistan, BestSoft Uzbekistan ва Startup Conference, «АКТ ва Туризм» анжуманларини ўз ичига олган бир неча профессионал йўналишдаги тадбирлар, шунингдек, «Телекоммуникация ва инфратузилма», «Интернет ва ахборот ресурслари», «Ахборот хавфсизлиги» мавзуларига бағишланган секцияли йиғилишларни ўтказиш режалашитирилган.

18 сентябр куни бўлиб ўтадиган ICTSUMMIT 2015 ахборот-коммуникация технологиялари Саммити жорий йилда мамлакатимиз IT-соҳасида эришилган натижалар ҳамда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланади. ICTSUMMIT 2015 қатнашчилари, шунингдек, ICTFORUM 2015 давомида киритилган Резолюция лойиҳасини тасдиқлашлари лозим. АКТ Саммити иш кунларида давлат бошқарув органлари вакиллари, ахборот технологиялари ва алоқа йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, халқаро IT-компаниялар вакиллари иштирок этадилар.

 

Gadget Fair ярмаркаси – Ҳафталикнинг яна бир қизиқарли тадбири деб эълон қилинди. Ушбу ярмарка  ICTEXPO 2015 доирасида 15–17 сентябр кунлари жами 360 кв. метрга тенг очиқ ҳудудда ташкил этилади. Ярмаркага ташриф буюрувчилар учун турли телефонлар, смартфонлар, планшетлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи дунёнинг етакчи компаниялари маҳсулотлари билан бир қаторда, ICTWEEK Uzbekistan 2015 бош ҳомийси Huawei компанияси маҳсулотларини ҳам харид қилиш имконияти пайдо бўлади.

Ҳафталикнинг асосий тадбирлари билан бир вақтда қўшимча қизиқарли тадбирлар ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда. Улар орасида LG CNS Uzbekistan қўшма корхонасининг очилиш маросими; BestSoft Challenge дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар танлови; Data.gov.uz Hackathon очиқ маълумотлар бўйича Хакатон; Intellec2All Республика IT-лойиҳалари танлови; MIT.UZ ёшлар интернет-танлови; мамлакатимиз фаол ёшларини жалб этишга қаратилган UCG FIFA киберфутбол бўйича Ўзбекистон Кубогини ўтказиш кўзда тутилган.

Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги билан боғлиқ қўшимча маълумотни ҳамда рўйхатга олиш жараёни ҳақидаги маълумотларни ICTWEEK Uzbekistan 2015 расмий сайти – www.ictweek.uz орқали олишингиз мумкин.

ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг яқин кўмаги билан ўтказилмоқда. Такшилотчилар – Ахборот технологиялари ташкилотлари ва корхоналари ассоциацияси ва ICTNEWS нашри.

Тадбир Бош ҳомийси – Huawei Technologies Co. Ltd, стратегик ҳомий – UZTELECOM, уяли алоқа ҳомийси – UZMOBILE. Шунингдек, АКТ Ҳафталиги ҳомийлари қаторида LG CNS Uzbekistan ва SAP компаниялари мавжуд.

Тадбир ҳамкорлари: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP), «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази, UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва тадбиқ этиш маркази, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкентдаги Инха Университети, BePro дастурчилар Маркази, InfoCOM.UZ журнали, Brand.uz, SmartLab, StartupFactory.uz, UNIQUE PRESENT Media Holding, Maslov PR Tashkent. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар