Ижтимоий акция "Мен Сени севаман, Ўзбекистон"

Ўзбекистон 22 Август 2015 8584

21 августда Тошкентдаги ”Туркистон” саройининг ёзги майдонида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллига бағишланган “I love Uzbekistan” байрамона концерти бўлиб ўтди.

ВАТАН!

Ватан! Қадрингни-да билган билади,
Кимдир суяр балки дўконларингни.
Авайлаб кўзимга сургим келади
Гулларингга қўшиб тиконларингни.

Ватан! Ёмғирларинг кўнглимга сизар,
Кўнглим ёр истамас, ишқинг билан банд.
Эзилган майсанг ҳам юрагим эзар,
Тупроғинг наздимда осмондан баланд.

Тоғларингга чиқиб бақиргим келар,
Қўшилиб кетгум бор Аму, Сирингга.
Борингни борингча бир кўргим келар,
Айланиб бўлганман дил асирингга!

Ватан - суюклигим, борим, таянчим,
Сен Лайли, мен Мажнун - бўлак дарди йўқ.
Пойингда жон бергум кулиб туриб жим,
Сен учун кўксимга санчилса ҳам ўқ.

Қисматим шу, сени танладим атай,
Болимдур чаёнинг улашган оғу.
Ёлғон ашъорларга тобим йўқ, нетай,
Индамай севаман, бўлса айбим шу...

Ватан! Қўшилгандир танам танангга,
Қизғонаман, мендан йўқдир ҳасисроқ.
“Версал” арзимайди бир чойхонангга,
Эрон булбулидан қарғанг азизроқ.

Ватан! Жоним мани, йўл юриб юриб,
Сарҳадингдан ўтдим, қолмади тоқат -
Ҳатто, ул Каъбани айлана туриб,
Сенинг камолингни сўрабман фақат.

Қадимда шоирлар илҳомдан жўшиб,
Ёр васлин дейишган шамсу моҳдан кенг,
Мен-чи, ёрга ою қуёшни қўшиб,
Бир сиқим ҳокингга қўёлмайман тенг.

Юк ташла елкамга оғиригача,
Васлинга интизор ман бир фақир-да.
Қоним оқсин ана охиригача,
Ол ранг етмай қолса лолангга қирда!

Урилса мабодо тошинг бошимга,
Ишон, ёриқ бўлсин, олмайман бойлаб.
Раҳм айласанг бўлди кўзда ёшимга,
Бинафшанг гулини соябон айлаб.

Ватан! Сени севиш буюк бир бахтдир,
Суйиб ўтишарди агар билсалар.
Бу севги олови асли роҳатдир,
Куйиб ўтишарди асли билсалар.

Ватан! Бу ғариб бош нелар кўрмади,
Жон берай далангда ва ё қирингда.
Битта ўтинчим бор, севгим ҳурмати,
Жасадим чирисин фақат ерингда.

Муаллиф: Х. Ҳамидов

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар