Лондоннинг “Челси” футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Поль Погба лондонликлар сафида пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Погба – “Ювентус” ўйинчиси. Мен у ҳақда гапира олмайман. Шуни биламанки, Аллегри бутун ёз давомида Оскар ва Рамирес ҳақида гапирди. Мен ўзимни “Ювентус” ўйинчиларига нисбатан бундай тутмайман”, деб айтди португалиялик мутахассис.