КХДР ва Жанубий Корея етакчи амалдорлари икки корейс давлати ўртасида юзага келган мураккаб вазиятни ҳал этиш мақсадида юқори даражадаги учрашув ўтказишга келишиб олгани хабар қилинган эди.

Корея Республикаси президенти маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, жума, 21 август куни маҳаллий вақт билан 16:00 (Тошкент вақти билан 12:00) атрофида Сеул Шимолий Корея Меҳнат партияси марказий кенгашининг бирлашиш масалалари бўйича бўлими бошлиғи Ким Ян Гон номидан Корея Республикаси президентининг хавфсизлик масалалари бўйича котиби Ким Гван Чжин иштирокида учрашув ўтказиш таклифи билдирилган телефонограмма келиб тушган. Шу куннинг ўзида 18:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да ким Гван Чжин номидан Пхеньянга бундай учрашувни Ким Ян Гон билан эмас, Корейс армияси сиёсий бошқаруви раҳбари Хван Бён Со иштирокида ўтказиш ҳақидаги жавоб таклифи юборилган.

Шанба, 22 август куни 9:30 (5:30)да Шимолий Кореядан Ким Ян Гон ва Хван Бён Со, Жануб томонидан эса Ким Гван Чжин ҳамда миллий бирлашув ишлари бўйича вазир Хон Йон Пхё иштирокида учрашув ташкил этиш ҳақида янги таклиф келиб тушди.

КХДР таклифига кўра, икки корейс давлати ўртасида 2+2 форматидаги учрашув 22 август куни 18:00 (14:00)да қуролсизлантирилган ҳудуд марказида жойлашган Пханмунжом музокаралар пунктида бўлиб ўтади. Учрашув Сеул таклифига кўра, ҳудуднинг Жанубий Кореяга тегишли қисмидаги “Тинчлик уйи” деб номланган бинода ўтказилади.