Lenovo Ҳиндистонда смартфонлар ишлаб чиқаришни бошлади

Технология 22 Август 2015 1927

Ҳиндистоннинг жадал ривожланаётган бозори смартфон ишлаб чиқарувчи йирик компанияларни ўзига жалб этмоқда. Бу ерда Lenovo компанияси ўзининг Motorola бўлинмаси билан бирга иш бошлади.

Хитой компаниясининг смартфонлари Ченнай заводида Flextronics компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Компаниянинг Ҳиндистонда йиғиладиган биринчи смартфони Motorola Moto E смартфони бўлади. Ундан кейин Lenovo K3 Note фаблети ишлаб чиқарилади. Кейинги молиявий йилдан Motorola ва Lenovo ушбу заводда 6 млн дона смартфон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бундан бироз аввал Ҳиндистонда Xiaomi ҳам ўз смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлаган эди. Яқинда компания Ҳиндистонда йиғилган илк смартфонини намойиш қилди. Бунинг учун Xiaomi компанияси Apple’нинг энг йирик ҳамкори Foxconn’ни жалб қилди. Компаниянинг Redmi 2 Prime смартфони Шри-Ситидаги заводда йиғилмоқда. Хабарларга қараганда, яна бир қатор ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Oppo, ASUS, Gionee ва Huawei компаниялари ҳам Ҳиндистонда ўз ишлаб чиқаришини жойлаштирмоқчи. Мавжуд маълумотларга кўра, Microsoft компанияси Foxconn билан Ҳиндистонда Lumia сериясидаги баъзи моделларни ишлаб чиқариш бўйича суҳбат олиб борган.

Қайд этиш керакки, Lenovo’ни ҳинд бозорида янги ишлаб чиқарувчи дейиш нотўғри бўлади, чунки компания бундан бир неча йил аввал ҳинд заводларида компьютер ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар