McDonald`s нонушта таомларини кун давомида сотишни йўлга қўяди

Жамият 22 Август 2015 1997

АҚШда тез овқатланиш ресторанлари тармоғи McDonald's кун мобайнида нонушта сотишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берган.

Шу йўл орқали компания сотувлар ҳажмини йилига 2,5 фоизга оширмоқчи. Шунингдек, прогнозларга кўра, бу орқали ҳар бир савдо нуқтасининг даромади йилига ўртача 31 минг доллардан ўсиши кутилади.

Айни вақтда McDonald's сўнгги 10 йил ичидаги энг жиддий молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда.

Қайд этилишича, янги лойиҳа "Тухумли МакМаффин" номида бўлади.

Бироз олдинроқ, АҚШда ресторан ва кафеларнинг асосий даромади тушлик ва кечки овқатдан кўра, нонушталар сотувидан келиши аниқланганди.

Кўпроқ янгиликлар