АҚШ президенти маъмурияти Украина ҳукуматига Москва билан қуролли можарога элтувчи йўлларни айланиб ўтишни тавсия қилган, деб ёзмоқда Bloomberg.

Мазкур тавсия 2014 йил аввалида Қрим референдум натижаларига кўра Россия таркибига кирганидан сўнг Киевга йўлланган.

Ўз навбатида, Оқ уйнинг мурожаати буйруқ эмас, балки тавсиявий характерга эга бўлгани қайд этилган.

Хабарда келтирилишича, Европа мамлакатлари мурожаати ҳам айни шу мазмунда бўлган.