Россиядан учирилган РС-12М “Тополь” баллистик ракетаси Тошкент осмонида кўриниш берди(ми?)

Жаҳон 22 Август 2015 19987

“22 августда Москва вақти билан 18:13да (Тошкент вақти билан 20:13) Россиянинг стратегик вазифаларни бажарувчи қўшинлари томонидан Россиянинг Астрахань вилоятида “Капустин Яр” Давлат марказий полигонидан РС-12М “Тополь” қитъалараро баллистик ракетаси синов парвози амалга оширилди”, деб хабар берди “Интерфакс” ахборот агентлигига Россия Мудофаа вазирлиги вакили полковник Игорь Егоров. 

Егоровнинг айтишича, “парвоздан мақсад қитъалараро баллистик ракеталарнинг жанговор жиҳозланишини синовдан ўтказиш бўлган”. Ракетанинг жанговор қисми Қозоғистондаги “Сари-Шаған” полигонидаги шартли нишонни берилган аниқлик билан бартараф этди.

Ракета учирилгандан бироз ўтиб, тахминан соат 20.15-20.30 оралиғида Тошкентнинг баъзи туманлари, мамлакатимизнинг Қозоғистонга яқин ҳудудлари аҳолиси осмонда номаълум учар жисмни кузатганлар. Наҳотки, бу номаълум учар жисм Россиядан учирилган баллистик ракета бўлиши мумкин, деган тахмин ҳам пайдо бўлмоқда. 

Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан тегишли муассасалар томонидан бирор-бир расмий изоҳ берилмади.

Қуйида Тошкент осмонида кузатилган ушбу ҳолатнинг суратлари берилган.  

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7756 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8611 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51040 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3077 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3667 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 932 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар