The Economist: Россияда нархдан бошқа ҳамма нарса тушмоқда

Жаҳон 22 Август 2015 4060

Нефть нархи, Ғарб санкциялари ҳамда давлат бошқарувининг носамарадорлиги Россияда инфляциядан бошқа иқтисодиётнинг барча муҳим кўрсаткичлари тушишига олиб келди, деб ёзмоқда Россиядаги статистика ва аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномаларга иқтибос келтирган ҳолда Буюк Британиянинг The Economist нашри.

Россия иқтисодиётидаги чуқур пасайиш чорак бўйича Россия ялпи ички маҳсулотининг йиллик кўринишда 4,6 фоизга пасайишига олиб келди ва бу давлатнинг барча ижтимоий қатламларига таъсир кўрсатди, деб таъкидламоқда журнал.

Нефть нархининг пасайиши ҳамда рублнинг қадрсизланиши барча сегментларда савдоларнинг пасайишига олиб келди, хусусан автомобиль савдолари 1-чорак натижаларига кўра 36 фоиз тушиб кетган.

“Одамлар бундай пайтда қорнини тўйғазишни ўйлайди, бундай нарсалар уларни қизиқтирмайди”, деб айтди журналга Москвадаги дўконлардан бирининг эгаси Генрих Мхитарян.

Ярим йил натижаларига кўра, россияликларнинг даромадлари 3,1 фоизга тушиб кетган, чакана савдолар ҳажми 7 ойдан бери тушиб бормоқда.

Бундай иқтисодий шароитларда фақатгина нарх-наво ошмоқда ва ҳалитдан россияликларнинг оила бюджетини “ютиб юборяпти”. Бундай иқтисодий муаммолар ҳукуматни “аввалги Россиянинг буюклиги” ва уни қайтариш учун “бироз чидаб туриш кераклиги” ҳақидаги гапларни гапиришга мажбур қилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар