Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов йил мобайнида ёмон ишлагани учун мамлакатнинг энергетика вазири Гелди Сариевни ўз лавозимидан бўшатиб юборди, деб хабар бермоқда Туркманистон телевидениесига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

“Сиз энергетика вазири лавозимида бир йилдан кўпроқ вақт мобайнида ишлаб келмоқдасиз ва шу давр ичида сизнинг ёмон ишлашингиз туфайли сизга учта ҳайфсан эълон қилинди. Бироқ вазирлик иши яхшиланмади”, деб айтди Туркманистон президенти.

Бердимухамедов электр таъминотидаги узилишлар сабабли вазир устидан доимо аҳоли, турли муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари мунтазам шикоят қилиб келганларини ҳамда Туркманистон электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларнинг бажарилмаганини эслатиб ўтди.  

Янги энергетика вазири этиб собиқ вазир ўринбосари Давронмамад Ражабов тайинланди. Сариевнинг бўшатилишига собиқ вазир энергетика вазирлигининг валюта даромадлари режасини барбод қилгани учун бир ҳафта олган учинчи ҳайфсани сабаб бўлган.