Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия билан чегарада контрабандистлар ҳужуми туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Мадуро мамлакат фуқароларига мурожаат қилар экан, чегарадаги ҳужум натижасида уч нафар ҳарбий ва бир тинч аҳоли вакили жароҳат олганини айтиб ўтди.

Колумбия билан чегарадош ҳудудларга номаълум муддатга кириш тақиқлаб қўйилади. У ергақўшимча равишда 500 нафар ҳарбий жўнатилади.