2015 йилнинг 7 ойида Хитойнинг Россия иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 20 фоизга камайиб кетди. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори Лин Цзи маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.  

Йилнинг биринчи ярмида Хитойнинг Россияга инвестициялар ҳажми 25 фоизга тушиб кетган эди. Цзининг айтишича, инвестицияларнинг қисқартирилишига рублнинг қадрсизланиб кетгани сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга бир қатор тадбиркорлар жорий Россия-Хитой иқтисодий алоқаларига ижобий қарамоқдалар.

“Автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилмани реконструкция қилиш билан боғлиқ йирик Хитой инвестицион лойиҳалари очилмоқда”, деб таъкидлаб ўтди Цзи.

2014 йил якунларига кўра, Хитойнинг Россия иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 4 млрд долларга баҳоланган.