Англиянинг Шорхем шаҳрида авиашоу пайтида Hawker Hunter қирувчи-бомбардимончи самолёти фалокатга учраши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди. Британ ОАВлари шундай дастлабки маълумотларни келтирмоқда.

Интернетда бу фалокатнинг видеоси жойлаштирилди. Видеода қирувчи самолёт “ўлим тугуни” деб аталган ҳаракатни бажараётган пайтда учувчи уни охиригача етказа олмай, ерга қулаб тушган. Учувчи катапульта қилишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумотлар берилди, бироқ бу хабар ҳозирча ўз тасдиғини топмади.

Самолёт учиш майдони яқинидаги шосседа ҳаракатланаётган бир неча автомобилларга устига тушган.