АПЛнинг учинчи турида шанба кунги ўйинлардан кейин "Лестер" пешқадамга айланди

Спорт 23 Август 2015 1946

22 август куни Англиядаги 6та шаҳарда АПЛнинг 3 тур ўйинлари ўтказилди.
Дастлаб, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл" дарвозасига йўл топа олмай, голсиз дурангга рози бўлди.

Шундан кейин ўтказилган 5та учрашувда барча жамоалар гол ура олишди.
Ўтган мавсум сўнгидаги ғалабалар серияси орқали лигада жон сақлаб қолган "Лестер" бу мавсум стартини кўтаринки руҳда бошлади. Аввалги турларда "Сандерленд" ва "Вест Хэм"ни мағлуб этган "Лестер" учинчи турда жиддий рақиб "Тоттенҳэм"га тўқнаш келди ва бу ўйинда ҳам очко ишлади. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Мезбонларнинг жазоирлик яримҳимоячиси Риёд Марез бу ўйинда ҳам гол уриб, голлари сонини 4тага етказган ҳолда чемпионат тўпурари бўлиб турибди. "Лестер" эса 3 ўйиндан 7 очко жамғарган ҳолда 3 турнинг биринчи кун ўйинларидан кейи биринчи ўринда жойлашган. "Тоттенҳэм" ўтган ўйинларда ҳам ғалаба қозона олмаганди ва ҳозирча 2 очко билан турнир жадвалининг 15 ўрнида қолмоқда.

ЛестерТоттенхэм 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 81 Алли, 1:1 – 82 Марез.
Лестер – Шмейхель, де Лат, Хут, Морган, Шлупп, Марез (Ульоа, 90), Кинг, Дринкуотер (Инлер, 80), Олбрайтон (Канте, 78), Окадзаки, Варди.
Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Алдервейрелд, Вертонген, Дэвис, Дайер, Мэйсон (Бенталеб, 88), Дембеле (Кэрролл, 77), Ламела (Алли, 65), Шадли, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дембеле (29), Ламела (31), Дайер (60), Мэйсон (83), Кинг (90).

Ўтган турда "Арсенал"дан мағлуб бўлган "Кристал Пелас" эса бу турда "Астон Вилла"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги барча голлар мезбонлар ҳисобига ёзилган. 71 дақиқада Дэнн ҳисобни очган бўлса, 77 дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Суаре ўз дарвозасига гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. Сако 87 дақиқада ғалаба тўпини киритган. Алан Пардью шогирдлари бу ғалабадан кейин, 6 очко билан ҳозирча 4 ўринда турибди. "Астон Вилла" ҳисобидаги очколар 3талигича қолди - 12 ўрин.

Кристал ПэласАстон Вилла 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 71 Дэнн, 1:1 – 77, автогол Суаре, 2:1 – 87 Сако.
Кристал Пэлас – Маккарти, Уорд, Дэнн, Дилэйни, Суаре, Макартур, Кабай (Единак, 82), Заа (Гэйл, 46), Панчон, Сако, Мюррей (Матч, 46).
Астон Вилла – Гьюзан, Бакуна, Ричардс, Кларк, Амави, Гуйе, Санчес (Траоре, 69), Вествуд, Агбонлахор, Жестед, Грилиш.
Огоҳлантиришлар: Уорд (18), Кабай (50), Жестед (55), Кларк (84), Бакуна (86), Панчон (90).

Турнинг энг кўп гол урилган учрашуви Лондонда, "Вест Хэм" ва "Борнмут" учрашувида бўлиб ўтди. Лига дебьютанти "Борнмут" аввалги икки турда "Астон Вилла" ва "Ливерпуль"га қарши яхши ўйин кўрсатсада, 0:1 ҳисобларида мағлубиятга учраганди. "Вест Хэм"га қарши ўйинда эса жамоанинг асосий ҳужумчиси Уилсоннинг ўйини очилди ва у 3та голга муаллифлик қилди. Ўйинда мухлислар жами 7та голга гувоҳ бўлишди. Биринчи таймда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган Славен Билич шогирдлари иккинчи тайм аввалида ҳисобни тенглаштиришганди. Лекин ҳимоядаги хатолар, қолаверса, Женкинсоннинг 11 метрли жарима зарбаси белгиланишига сабаб бўлган қўполлиги ва ўйиндан четлатилиши охир-оқибат 3:4 ҳисобидаги мағлубиятга олиб келди. Бу ўйиндан кейин "Вест Хэм" ва "Борнмут" 9 ҳамда 10 ўринларда кетма-кет жойлашишган.

Вест Хэм – Борнмут 3:4 (0:2, 3:2)
Голлар: 0:1 – 11 Уилсон, 0:2 – 28 Уилсон, 1:2 – 48, пенальти Нобл, 2:2 – 53 Куяте, 2:3 – 66 Пью, 2:4 – 79, пенальти Уилсон, 3:4 – 82 Маига.
Вест Хэм – Рэндолф, Женкинсон, Рид, Огбонна (Томкинс, 35), Крессуэлл, Обианг, Нобл, Куяте, Пайе, Нолан (Джарвис, 46), Сако (Маига, 73).
Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Элфик, Кук, Дэниэлс, Ритчи (Смит, 90), О`Кейн, Серман, Градель (Гослинг, 85), Уилсон, Кинг (Пью, 51).
Огоҳлантириш : Боруц (75).
Четлатиш: Женкинсон (79).

Кеча шунингдек, "Норвич"-"Сток Сити" ҳамда "Сандерленд" - "Суонси" баҳслари ўтказилиб, уларда бир хилда 1:1 ҳисоблари қайд этилди. Ўйинлардаги голлар жамоаларнинг асосий ҳужумчилари Мартин ("Норвич"), Диуф "(Сток Сити"), Дефо ("Сандерленд") ҳамда Гомис ("Суонси") ҳисобларига ёзилди. Бу ўйинлардан кейин "Суонси" 5 очко билан 6 ўринда, "Сандерленд" 1 очко билан охирги ўринда турибди. "Норвич" (4 очко) 8 ўринда, "Сток Сити" (2 очко) эса 14 ўринда қолди.

Норвич – Сток Сити 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 11 Диуф, 1:1 – 28 Мартин.
Норвич – Радди, Уиттакер, Мартин, Бассонг, Брэйди, Редмонд, Дорранс, Тетти, Хаусон (О`Нил, 86), Хулахан (Джонсон, 77), Джером.
Сток Сити – Батленд, Джонсон, Кэмерон, Муньеса, Питерс, ван Гинкел (Адам, 79), Уэлан, Шакири, Афеллай (Айрленд, 57), Арнаутович (Хоселу, 57), Диуф.
Огоҳлантиришлар: Мартин (45), Бассонг (47), Тетти (62), Уиттакер (82), Питерс (85).

Сандерленд – Суонси 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 45 Гомис, 1:1 – 62 Дефо.
Сандерленд – Пантилимон, Джонс, Коатес, О′Ши, ван Анхолт, Кэттермоул, Ленс (Ларссон, 90), Мвила, Родуэлл, Дефо (Уотмор, 86), Грэм (Флетчер, 67).
Суонси – Фабианьски, Нотон, Фернандес, Уильямс, Тэйлор, Корк, Шелви, Айю, Сигурдссон, Монтеро, Гомис (Эдер, 76).
Огоҳлантиришлар: Ленс (18), Кэттермоул (21), Коатес (47), Айю (54), ван Анхолт (82), Сигурдссон (90).

Бугун ва эртага гранд жамоалар ўз ўйинларини ўтказишади. "Челси" "Вест Бромвич" майдонига сафар қилса, "Саутгемптон" "Уотфорд" билан ўйнайди. "Эвертон" эса "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
Турнинг энг марказий учрашуви 24 август куни Лондонда "Арсенал" ва "Ливерпуль" ўртасида ўтказилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар