Де Брюйне «Манчестер Сити»га ўтади ва йилига 14,5 млн евро маош олади

Спорт 23 Август 2015 1389

"Вольфсбург” клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне фаолиятини “Манчестер Сити” жамоасида давом эттиради.

The Times нашрининг маълумотига кўра, трансфер қиймати 50 миллион фунтни (70 миллион евро) ташкил қилади. 24 август куни де Брюйне расман “Сити” футболчиси сифатида таништирилиши кутилмоқда.

L’Equipe нашрида ёзилишича, бельгиялик 24 ёшли футболчининг Англиядаги ҳафталик маоши 200 минг фунтни (йилига 14,5 млн евро) ташкил қилади ва у билан беш йиллик шартнома тузилади.

Аввалроқ, "Сити"нинг 66 млн евролик таклифи рад қилинган ва “Вольфсбург” ўйинчини 80 миллион еврога сотишга тайёрлиги ҳақида маълумот тарқалганди.

Маълумот учун, де Брюйне ўтган мавсумда жамоа билан 34та ўйинда иштирок этиб, 15та гол ҳамда 25та голли узатмага муаллифлик қилганди.

Қайд этиш керакки, "шаҳарликлар" янги мавсум учун "Ливерпуль"дан Раҳим Стерлинг (49 млн фунт), "Астон Вилла"дан Фабиан Дельф (8 млн фунт) ва "Валенсия"дан Николас Отамендини (32 млн фунт) эвазига трансфер қилиб улгурганди.

Кўпроқ янгиликлар