Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўрта муддатли истиқболда рубль курси миллий валютанинг охирги қадрсизланишигача бўлган даражага қайтишига ишонч билдирди.

“Албатта, биз ҳукумат сифатида Марказий банкка қўшимча валюта тушумларининг келиши борасида ёрдам берамиз. Фикримча, яқин орада валюта экспортчиларимиз томонидан қўшимча валюта савдолари бўлади ва бу ҳам рублнинг котировкаларига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади”, деб жавоб берди Медведев Итуруп оролига ташрифидан кейин ўтказилган матбуот-анжумани давомида журналистларнинг рублнинг келажаги ҳақидаги саволларига жавобан.

Медведев Марказий банк билан бирга аниқ келишилган чоралар тўпламини амалга ошириш режалаштирилганини айтди.

Шу билан бирга Медведев рубль учун юзага келган номақбул шароит объектив бўлиб, нефть нархларининг пасайиши билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. “Бу вазиятга бир марталик ҳаракатлар билан жавоб бериб бўлмайди – бу бемаъно уринишлар бўлади”, деб қўшимча қилиб ўтди Медведев.

Медведев бугунги кунда ҳукумат эспортчилар томонидан валюта тушуми савдосини назорат қилишни амалга оширишга яна қайтиши ҳақидаги журналистларнинг саволига у қуйидагича жавоб берди: “Биз бу назоратни келажакда ҳам бўшаштирмаймиз, чунки булар иқтисодиётнинг ҳолатига таъсир қилувчи муҳим нарсалардир”, деб жавоб берди.