Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Фаластинни озод қилиш ташкилоти ижроия қўмитаси раиси лавозимидан кетишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Al Arabia нашри.

Қайд этилишича, ташкилотнинг яна бир неча нафар юқори лавозимдаги мансабдор шахслари ҳам истеъфога кетишларини айтганлар.

Фаластин президенти бу қарорини мамлакат раҳбарияти йиғилишида маълум қилди.

Бундан аввал Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Аббосга телефон қилгани айтилган. Бу суҳбат икки етакчи ўртасида бир йилдан ошиқроқ вақт давомидаги биринчи телефон суҳбати бўлган. Нетаньяху маъмурияти тарқатган хабарда бош вазир Аббос билан суҳбати давомида “Исроил фуқаролари тинчликни истаётганларини” ва “Исроил минтақада барқарорликка интилишда давом этаётганини” айтган. Ўз навбатида Маҳмуд Аббос йил охиригача тинчлик сулҳини тузиш ўта муҳимлигини таъкидлаб ўтган.