Германияда талаба қиз уй-жой учун ижара ҳақи тўламаслик мақсадида поездларда яшай бошлади

Жаҳон 23 Август 2015 4784

Германияда талаба қиз уй-жой учун ижара ҳақи тўламаслик мақсадида поезларда яшай бошлади, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

Леони Мюллер исмли талаба қиз жорий йилнинг баҳорида ўзи яшайдиган квартиранинг эгаси билан тортишиб қолиб, у ердан чиқиб кетди. Талабанинг айтишича, у шу заҳотдан бошлаб умуман квартирада яшамасликка қарор қилди. Бунинг ўрнига у мамлакатдаги исталган поездга бепул ўтиришга рухсат берувчи абонемент сотиб олди. Эндиликда Мюллер бошини вокзалда ювади, коллежда берилган топшириқларни эса поездда бажариб кетади.

Қизнинг айтишича, бундай ҳаёт тарзи унга доимий таътил ҳиссини беради. “Мен одамларни улар ўзларининг одатларини қайта кўриб чиқиб, улар нормал деб ҳисоблайдиган нарсаларга бошқача кўз билан қарашларига илҳомлантирмоқчиман,”, деб айтди қиз.

Мюллер ўзининг антиқа тажрибасини ўзининг блогида ёритиб боради ва унинг асосида коллеж учун тадқиқот ўтказишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар