Жанубий Корея ҳукумати мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда АҚШдан ўзининг олтита ҳарбий-қирувчи самолётини ортга чақириб олди. Бу ҳақда "Ёнҳап" агентлиги хабар берган.

Ушбу F-16D қирувчи самолётлари 10 август куни бошланган Red Flag Alaska номли ҳарбий машғулотда иштирок этиши учун АҚШга жўнатилганди.

Пхеньян 1 ҳафтадан буён чегарага ўрнатилган радиокарнайларнинг олиб ташланиши ва ўзига қарши тарғиботлар тўхтатилишини талаб қилмоқда. Жанубий Корея эса бу шартларни бажаришдан бош тортмоқда.

Бироз олдинроқ, Жанубий Корея ҳукумати КХДРнинг қуролсизлантирилган ҳудудда жойлаштирилган оғир артиллерия қуроллари ҳажми 2 баробарга ортгани ҳақида маълум қилганди.