Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган бир қатор терактларда 50 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шунингдек, “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган ушбу терактлар оқибатида 400 дан кўпроқ одам жароҳат олган.

Айни пайтда мутахассислар терактлар учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олганини тасдиқлаган кимсанинг шахсини аниқлашмоқда.