“Ювентус” ва “Челси” колумбиялик яримҳимоячи Хуан Куадрадонинг итальян клубига ўтиши бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, туринликлар клуби Колумбия терма жамоаси ўйинчисини мавсум охиригача 1,5 млн евро эвазига ижарага олади. Келишув футболчини кейинчалик 25 млн еврога сотиб олиш имкониятини назарда тутади.

Хуан Куадрадо Италияга 24 августда келиши кутилмоқда.