Жанубий Корея ҳукумати КХДРнинг қуролсизлантирилган ҳудудда жойлаштирилган оғир артиллерия қуроллари ҳажми 2 баробарга ортгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда "Ёнҳап" агентлигида хабар қилинган.

Шунингдек, КХДРда ўнлаб сувости кемалари ҳаракатга келтирилгани айтилган.

Пхеньян 1 ҳафтадан буён чегарага ўрнатилган радиокарнайларнинг олиб ташланиши ва ўзига қарши тарғиботлар тўхтатилишини талаб қилмоқда. Жанубий Корея эса бу шартларни бажаришдан бош тортмоқда.

22 август куни бошланган музокаралар тугалланмай қолди ва 23 август куни давом эттирилишига келишилганди.