Москванинг “Спартак” футбол клуби мухлиси Россия Премьер-лигасининг 6-турида “Амкар”га қарши меҳмондаги ўйинда бошидан жароҳат олди. Учрашув 3:1 ҳисобида “Спартак” фойдасига якунланди.

Учрашув тугагандан кейин “Спартак” ўйинчилари ўз мухлислари жойлашган секторга келиб, уларга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик сифатида ўзларининг футболкаларини улоқтиришди.

Ажратиб турувчи панжара устига чиқиб олган мухлислардан бири отилган футболкалардан бирини ушлаб олди, бироқ мувозанатни йўқотиб, панжарадан йиқилиб бошини ёриб олди, деб хабар бермоқдалар “Спартак” мухлислари твиттерда. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган.