АҚШ президенти Барак Обама Украина халқи ва мамлакат президенти Пётр Порошенкони Украина мустақиллиги куни билан табриклади ҳамда келгусида ҳам Украинани босқичма-босқич қўллаб-қувватлаб боришга ваъда берди, деб айтилмоқда Порошенко сайтида.

“Бизнинг миллатлар Украина халқининг ўзининг келажак йўлини эркин танлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида биргаликда ишламоқдалар”, деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, давлатлар ўртасидаги дўстлик Киев томондан демократик институтларни ривожлантириш ва иқтисодий тизимнинг мустаҳкамланиши билан бирга борган сари мустаҳкамланиб боради.