Италия қутқарув хизматлари Ўрта Ер денгизи ҳудудида кенг кўламли амалиёт ўтказишди ва Ливия қирғоқларидан йўлга чиққан жами 3 минг нафардан ортиқ қочқинларни чўкиб кетишдан асраб қолди.

The Guardian нашрида ёзилишича, 22 августда кун бўйи давом этган бу тадбирда Италия ҳарбийлари ва соҳилбўйи қўриқлаш хизматларига тегишли кемалар иштирок этган.

2та ёғоч кемада кетаётган 1 мингга яқин киши Ливиядан энди йўлга чиққанида чўкиб кетишдан сақлаб қолинган.

Бундан олдинроқ, Германия ва Франция меҳнат муҳожирларининг Европа Иттифоқи мамлакатларига қабул қилинишига розилигини билдирганди.