Ўзбекистонда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кичик тадбиркорлик субъектларида муҳрнинг бўлиши талаби олиб ташланди. Кичик тадбиркорлик субъектлари – хўжалик ширкатлари, масъулияти чекланган жамиятлар, хусусий тадбиркорлар ва кредит бюролари эндиликда муҳрга эга бўлишлари шарт эмас, бироқ агар истасалар муҳрга эга бўлишлари мумкин. Ўзбекистон Президентининг 21 августда имзолаган қонунига биноан тегишли тузатишлар кучга кирди.   

Norma.uz’нинг маълум қилишича, муҳрнинг мажбурий қўйилиши талаби унинг: ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси, келишув, юридик шахснинг ишончномаси, гаровга қўйювчи шахснинг қулф остида сақланувчи гаров предмети, ташкилот номидан ишончнома, аудиторлик хулосаси, умумий йиғилишда юридик шахснинг номидан овоз бериш ишончномаси ва ҳ.к.да бўлиши билан алмаштирилди.  

Кичик тадбиркорлик субъектларига муҳрнинг мажбурий бўлиши талабининг бекор қилиниши Ўзбекистон Республикаси президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган эди.