23 август куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Буюк Британия элчихонасининг қайтадан очилиши маросими ўтказилади.

Элчихонанинг очилиш маросимида 2003 йилдан буён Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ҳисобланадиган Филипп Хаммонднинг иштирок этиши кутилмоқда.

Буюк Британиянинг Эронга тайинланадиган элчисининг номи ҳали ошкор этилмаган.

Ушбу дипломатик миссия 2011 йилда намойишчиларнинг ҳужумидан кейин ёпилган. Улар Ғарб томонидан Эронга нисбатан санкциялар кучайтирилишига қарши чиқишган эди.

2013 йилнинг кузида Эрон ва Буюк Британия ўзаро дипломатик алоқаларни қайта тиклаганди.

The Guardian нашрининг маълумотига кўра, дипломатик муносабатлар тикланишига қарамасдан, сиёсий вазият туфайли элчихонанинг очилиш муддати ортга сурилиб келаётганди.

Ўтган ойда Буюк Британия Теҳрондаги элчихонаси фаолиятини қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.