23 августда Хихонда “Эль-Молинон” стадионида испан Примерасининг 1-турида маҳаллий “Спортинг” клуби Мадриднинг “Реал” клубини қабул қилди. Майдон эгалари меҳмонлар билан тенгма-тенг курашиб, уларга хавфли вазиятларни яратишга имкон бермади ва ора-сира қарши ҳужумга ўтди. 1-бўлимдаги шундай вазиятлардан бирида “Спортинг” ҳужумчиси Санабрия рақиб дарвозаси томон боши билан йўллаган зарбаси “Реал” дарвозабони Кейлор Навас қўриқлаётган дарвоза устунидан қайтди.

2-бўлимда “Реал” кўпроқ имкониятларга эга бўлди, бироқ улардан бирортасини гол билан якунлай олмади. Ўйин шу тариқа 0:0 ҳисоби билан якунланди.

“Реал” 2010/11 йиллардаги мавсумдан бери биринчи марта Примеранинг 1-турида гол ура оламади.

Испания Примераси. 1-тур

Спортинг Хихон (Хихон) – Реал Мадрид (Мадрид) – 0:0
Огоҳлантиришлар: Касес, 36; Кармона, 66; Родригес, 71; Альварес, 74 – йўқ.