2015 йилда 1,5 млн киши ҳаж ибодатини адо этади

Жамият 24 Август 2015 4448

2015 йилда муқаддас Макка шаҳри ва унинг атрофида тахминан 1,5 млн киши ҳаж ибодатини адо этади. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги маълум қилди.

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, якшанба, 23 август куни қирол маслаҳатчиси, Макка маъмурий округи амири Холид ал-Фесал раҳбарлигида ҳажни ташкил этиш марказий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унинг қайд этишича, 2015 йилда Маккага хориждан 1,35 млн, мамлакатнинг ички ҳудудларидан 185 минг нафар ҳожиларнинг келиши кутилмоқда. Бугунга қадар эса тахминан 100 минг киши қиролликка келиб улгурди.

Муқаддас Макка шаҳридаги 2015 йилги ҳаж мавсуми 20 сентябрда бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда 2 миллиондан зиёд зиёратчилар ҳаж ибодатини адо этган эди. Ўзбекистондан эса 2015 йилда 5,2 минг атрофидаги зиёратчи ислом динининг бешта асосий рукнидан бирини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8987 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9952 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35407 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51704 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 189 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 515 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 528 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 405 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар