Англия чемпионатида 3-турдан кейин "Манчестер Сити" пешқадамлик қилмоқда

Спорт 24 Август 2015 1259

23 август куни Англия чемпионатининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Дастлаб, “Челси” сафарда “Вест Бромвич”га қарши ўта қийин кечган учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги илк муваффақиятини нишонлади.

Шунингдек, “Манчестер Сити” сафарда “Эвертон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Коларов ва Самир Насри муаллифлик қилди. Жамоа бу учрашувда ҳам ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Шаҳарликлар" энди 9 очко билан турнир жадвалининг энг юқорисига жойлашган.

Яна бир ўйинда “Уотфорд” клуби “Саутгемптон” билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Куман шогирдлари 2 очко билан жадвалнинг 18 поғонасидан жой олишган. Мавсум дебютанти "Уотфорд" эса 11 ўринда кетмоқда.

Бугун тунда 3-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади. “Арсенал” клуби ўз майдонида “Ливерпуль” билан тўқнаши келади. Ушбу ўйин 3-турга якун ясаб беради.

Кейинги тур ўйинлари 29 августда бошланади.

Эвертон – Манчестер Сити 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 60 Коларов, 0:2 – 88 Насри.
Эвертон – Ховард, Коулмэн, Стоунз, Джагелка, Гэллоуэй (Браунинг, 45), Маккарти, Бэрри, Коне (Нейсмит, 64), Баркли, Клеверли (Деулофеу, 86), Лукаку.
Манчестер Сити – Харт, Санья, Компани, Мангаля, Коларов, Фернандиньо, Туре, Навас, Сильва (Делф, 90), Стерлинг (Насри, 76), Агуэро (Бони, 81).
Огоҳлантиришлар: Мангаля (42), Фернандиньо (45), Насри (86).

Вест Бромвич – Челси 2:3 (1:3, 1:0)
Голлар: 0:1 – 20 Педро, 0:2 – 30 Диего Коста, 1:2 – 35 Моррисон, 1:3 – 42 Аспиликуэта, 2:3 – 59 Моррисон.
Вест Бромвич – Майхилл, Доусон, Маколи, Ольссон, Брант, Якоб, Макманаман (Гнабри, 78), Моррисон (Гарднер, 88), Флетчер, Макклейн (Ламберт, 60), Рондон.
Челси – Куртуа, Иванович, Зума, Терри, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич, Педро (Оби Микел, 84), Виллиан (Кэйхилл, 56), Азар, Диего Коста (Фалькао, 78).
Огоҳлантиришлар: Матич (17), Макклейн (37), Макманаман (71).
Четлатиш: Терри (54).

Уотфорд – Саутгемптон 0:0 (0:0, 0:0)
Уотфорд – Гомес, Ньом, Предль, Кэткарт, Холебас (Диаманти, 46), Капу, Бехрами (Уотсон, 86), Анья, Игало, Хурадо, Дини.
Саутгемптон – Стекеленбург, Колкер, Фонте, Йосида, Соареш, Ромеу, Ваньяма, Дэвис (Уорд-Проуз, 72), Таргетт, Пелле (Родригес, 79), Мане (Лонг, 25).
Огоҳлантиришлар: Ваньяма (28), Ромеу (57).

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50944 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66874 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35682 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20466 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77680 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60957 Жамият
Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга оширишади
21:05 0 Жаҳон
Германия олтин захирасининг катта қисмини қайтариб олди
21:01 73 Жаҳон
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
20:55 312 Жамият
Кўпроқ янгиликлар