Япониянинг Сагамихара шаҳрида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг омборида камида битта портлаш содир бўлди. Бунинг оқибатида ёнғин чиқди, деб Канагава префектураси ўт ўчириш бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Қайд этилишича, портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Агентликнинг маҳаллий аҳоли берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, ёнғин олдидан бир неча бор портлаш овози эшитилган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, тергов ишлари бошлаб юборилди.

Breaking 911 янгиликлар портали портлаш акс этган лавҳаларни твиттерда жойлаштирди.